Манбаларнинг хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп Озарбайжонга нисбатан чекловчи 907-тузатишнинг амал қилишини тўхтатиш ҳақидаги ҳужжатни имзолашни режалаштирмоқда.
907-тузатиш –1992 йилда Америка Қўшма Штатлари Конгресси томонидан қабул қилинган “Озодликни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги қонунга АҚШ ҳукуматининг Озарбайжонга бевосита ёрдамини тақиқловчи тузатиш.
У арман лоббиси ташаббуси билан қабул қилинган.
Бу тақиқ Озарбайжонни иқтисодий ва сиёсий барқарорликни таъминлаш учун АҚШ ҳукуматидан тўғридан-тўғри ёрдам олмайдиган ягона постсовет давлатига айлантирган.
Бундан ташқари, Озарбайжон ва АҚШ ўртасида Стратегик шериклик хартиясини ишлаб чиқиш мақсадида Стратегик ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисидаги Англашув меморандумининг имзоланиши кутилмоқда.