Исроил кучлари Ғазо секторидаги ХАМАСнинг икки разведка қўмондони ва радикал ташкилотнинг Нуҳба бўлинмаси қўмондонини ўлдирди.
Бу ҳақда Исроил армияси матбуот котиби бу ҳақда эълон қилди.
Исроил армияси маълумотларига кўра, Ғазога қилинган зарбалар натижасида 7 октябрдаги ҳужумларда иштирок этган Нуҳба бўлинмаси бошлиғи Муҳаннад Асаад Маҳмуд Абу Ғазал, ҲАМАС ҳаво кучлари операцион разведкаси бошлиғи Раед ал-Ҳани Муҳаммад ва Ғазо бригадаси ҳарбий разведка бўлими бошлиғи Набҳан Муҳаммад Набҳан ал-Амси ҳалок бўлган.
"Яқинда жангарилар Исроил армияси кучлари ва Исроил фуқароларига қарши террористик ҳужумларни режалаштиришган. Террорчилар таҳдидни бартараф этишга қаратилган аниқ ҳаво ҳужумларида ўлдирилди", деб маълум қилди Исроил армияси.