Нашр бу ҳақда Исроил мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) вакили, бригада генерали Эффи Дефринга таяниб хабар бермоқда.
"Қўшинларимиз аллақачон шаҳар атрофини назорат қилмоқда. Исроил ҳарбийлари Ғазо аҳолисининг хавфсиз жойларга кўчиб ўтиши, гуманитар ва тиббий ёрдам олиши учун ҳаракат қилмоқда", — деди Дефрин.
Ғазо шаҳрига қўшинларни киритиш режалари тасдиқланиши арафасида бош вазир Бинямин Нетаняҳу террорчиларнинг сўнгги истеҳкомларини имкон қадар тезроқ йўқ қилиш ва ҲАМАСнинг якуний мағлубиятига эришиш учун операция муддатини қисқартиришни буюрди, дея маълум қилди Нетаняҳу идораси.
"Ғазога ҳужум Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи вакиллари гаровда тирик қолган 10 кишини озод қилишни ва 60 кунга ўт очишни тўхтатишни таклиф қилган бир пайтда бошланди. Исроил бу таклифни расман рад этмаган ва, чамаси, Ғазога нисбатан ҳужум кенг қамровли келишувга олиб келишини кутмоқда", дея қайд этди The Jerusalem Post.
Маълумотларга кўра, Исроилнинг Ғазо шаҳрини эгаллаш бўйича операцияси 2026 йилгача давом этиши ва унга 130 минг нафар захирадаги ҳарбий жалб этилиши режалаштирилган.