Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроил армияси Ғазо секторида икки аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди

Исроил армияси Ғазо секторида икки аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторида Фаластиннинг Ҳамас ҳаракати билан олиб борилган жанглар натижасида икки аскар ҳалок бўлганини маълум қилди.

Бу ҳақда Исроил мудофаа кучлари матбуот хизмати хабар бермоқда.

Матбуот хизмати маълумотларига кўра, 22 ёшли капитан Йогев Фази ва 21 ёшли катта сержант Ноам Эйтан Ғазо сектори шимолидаги жангда ҳалок бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, Яқин Шарқдаги можаронинг янги босқичида ҳалок бўлган исроиллик аскарларнинг сони, армия матбуот хизматига кўра, аллақачон 798 кишини ташкил этган.

Киритилди: Бугун 08:50. Ўқилди: 276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!