Бугун 24 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Исроил армияси Ғазо марказидаги қочқинлар лагерларига зарба берди

Исроил армияси Ғазо марказидаги қочқинлар лагерларига зарба берди

Исроил мудофаа кучлари Ғазо сектори марказидаги турар-жой биноларининг юқори қаватларини нишонга олмоқда.

Ливаннинг Ал Маядеэн телеканалига кўра, Исроил қўшинлари Фаластин анклавининг марказий қисмидаги Ал-Бурейж қочқинлар лагеридаги турар-жой биноларининг юқори қаватларини бузиб ташламоқда. Нусайрат ва Дайр ал-Балоҳ лагерларида ҳам кучли артиллерия ўққа тутилган, бироқ қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли ўқ узиш қайд этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: Бугун 18:24. Ўқилди: 323 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!