Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Исроил армияси Байрутнинг марказий ҳудудларига ҳужум қилди

Исроил армияси Байрутнинг марказий ҳудудларига ҳужум қилди

Исроил армияси Ливан пойтахти Байрутнинг иккита марказий туманига ҳужум уюштирди, натижада олти киши ҳалок бўлди, 36 киши яраланди, деб хабар беради Anadolu.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Рас ал-Неба ва Мар Иляс ҳудудлари ўққа тутилган.

Ҳужум 17 ноябрь, якшанба куни содир бўлган. Кун давомида Рас-ан-Небага уюштирилган ҳужумда 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши, жумладан, икки бола яраланди.

Ўша куни кечқурун Исроил армияси Мар Илясга қарата ўт очди, натижада икки киши ҳалок бўлди, 22 киши яраланди.

Бир кун аввал Исроил армияси Рас-ан-Небадаги бинога қарата ўт очгани, натижада Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати вакили Муҳаммад Афифи ўлдирилгани хабар қилинган эди.

Ливаннинг NNA ахборот агентлигига кўра, ҳужум нишони Араб социалистик “Баас” партиясининг офиси жойлашган етти қаватли бино бўлган.

Шунингдек, Мар Илясдаги электроника дўкони ҳужум бўлган, ҳудудда узоқ вақтдан бери тутун кўтарилаётгани маълум қилинган.

Киритилди: Бугун 16:52. Ўқилди: 267 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!