АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Исроилдан Сурия жанубидаги ҳукумат кучларига ҳужумларни тўхтатишни сўраган. Бу ҳақда Axios нашри хабар берди.
❗ Axios мухбири Барак Равиднинг ёзишича, Исроил АҚШга ҳужумларни тўхтатишга ваъда берган.
Бироқ Вашингтоннинг чаќириғига қарамай, Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Сувайдо вилоятидаги Сурия армияси ва бошқа ҳукумат объектларига зарбалар беришда давом этмоқда.
Сурия ОАВларга кўра, ўтган тун Исроил Даръанинг шарқидаги 52-бригада штабга, Ал-Тала аэропортига ва Сувайдонинг чекка ҳудудларига икки ҳаво ҳужуми уюштирган.