Испания ҳукумати камида 211 кишининг ҳаётига зомин бўлган сув тошқинидан жабр кўрган Валенcияга ҳарбийлар, полиция ва фуқаролик гвардияларини юбормоқда. Бу ҳақда Испания бош вазири Педро Санчес айтиб ўтди. Икки минг аскар аллақачон офат зонасида.
Расмийлар янги қурбонларни кутмоқда. Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка бедарак йўқолганлар сонини ҳозир эълон қилиш «эҳтиётсизлик» бўларди, деди ва минглаб одамлар қўлидан узоқда қолаётганини айтди. «Вазиятдан келиб чиққан ҳолда, қурбонлар сони ортиб боришини тахмин қилиш мумкин», - деди ИИВ раҳбари.
Кучли ёмғир бошланганидан кейин тўртинчи куни қутқарув хизматлари йўқолган одамларни қидириш ва гуманитар ёрдамга киришни осонлаштириш учун йўлларни тозалашга эътибор қаратди, деб таъкидлади AFP.
Мамлакатнинг камроқ зарар кўрган ёки зарар кўрмаган ҳудудларидан келган одамлар муҳтожларга жойларда ёрдам беришди. Аммо талончилик ҳам бўлган: полиция маълумотларига кўра, ушбу турдаги жиноят учун 50 киши қўлга олинган.