Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Хитойда фуқароларнинг Украинадаги можарога муносабати аниқланди

Хитойда фуқароларнинг Украинадаги можарога муносабати аниқланди

Хитой фуқаролари Украина инқирозида «учинчи томонни» айбладилар. Тсинхуа университети қошидаги Халқаро хавфсизлик ва стратегия маркази томонидан ўтказилган «Халқаро хавфсизлик 2024 йилга Хитойнинг нуқтаи назари» жамоатчилик фикри сўрови маълумотлари шундан далолат беради .

Тадқиқотчилар Хитойнинг Украинадаги можарога муносабатини аниқладилар . Шундай қилиб, респондентларнинг 42,41 фоизи Украина инқирози учун биринчи навбатда Россия ва Украинадан ташқари «бошқа учинчи томонлар» жавобгар, деб ҳисоблайди. Респондентларнинг 35,57 фоизи айбни Москва ва Киевга юклаган .

Тахминан 16 фоизи инқироз учун асосий жавобгарлик Украинанинг ўзида, деб ҳисобласа, сўров иштирокчиларининг 5,94 фоизи Россияни айблайди.

Киритилди: 02:42 02.11.2024. Ўқилди: 3245 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!