Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Испанияда Россияга етказилиши режалаштирилган кимёвий моддалар мусодара қилинди

Испанияда Россияга етказилиши режалаштирилган кимёвий моддалар мусодара қилинди

Испанияда кимёвий қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланган катта миқдордаги кимёвий моддалар мусодара қилинди, улар Россияга етказилиши режалаштирилган бўлган, деб хабар бермоқда Reuters

"Барселона портидаги контейнерда Россия Федерациясига олиб кириш тақиқланган 13 тонна кимёвий моддалар топилди, улар орасида кимёвий қурол ишлаб чиқаришга мўлжалланган ва асабни фалажлантирувчи моддалар ҳам бор", деб ёзади агентлик.

Испания полициясининг маълум қилишича, Россияга етказилиши тақиқланган кимёвий моддалар етказиб бериш каналини ташкил қилган тўрт нафар гумонланувчи ҳибсга олинган.

Киритилди: 21:10 16.10.2024. Ўқилди: 1019 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!