Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Испанияда ЭТАнинг собиқ аъзоси 110 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Испанияда ЭТАнинг собиқ аъзоси 110 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Испания Миллий суди баск террорчилик гуруҳининг ЭТА собиқ аъзосини 2002 йилда бир неча ҳужум уюштирганликда айблаб, 110 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ҳужжатда айтилишича, аёл ЭТА аъзоларини «2002 йилда учта ҳужумни амалга ошириш учун зарур воситалар билан таъминлаганлик, раҳбарлик қилгани ва таъминлагани» учун ҳукм қилинган. Терактлар Сарагоса ва Наварра автоном жамиятида содир этилган. Оқибатда бир неча киши тан жароҳати олди ва катта моддий зарар ҳам келтирилди.

ЭТА 1959 йилда ташкил этилган ва Испания шимоли ва Франциянинг жануби-ғарбий қисмидаги ерларни ўз ичига олган Басклар ҳудудининг мустақиллигини ҳимоя қилган. ЭТА томонидан уюштирилган терактлар натижасида 820 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Гуруҳ 2011 йилда урушни тўхтатганини эълон қилганига қарамай, Испания ва Франция ҳукумати ЭТА аъзоларини таъқиб қилишда давом этмоқда.

2018 йил май ойи бошида гуруҳ ўз фаолиятини бутунлай тўхтатганини эълон қилди.

Киритилди: 04:09 09.11.2024. Ўқилди: 1186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!