Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим"

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим"

Ҳозирда ўз ватанида «Атлетик» Бильбао шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик ҳимоячи Эмерик Лапорт Саудия Арабистони чемпионатидаги фаолияти ҳақида фикр билдирди.

"Бу ҳақда илгари ҳеч қачон гапирмаганман, бироқ Саудия Арабистонидаги илк мавсумимдаёқ бу мен хоҳлаган нарса эмаслигини тушунгандим. Клубда мендан бироз сабр қилишимни сўрашди, лекин ҳеч нарса ўзгармади. Шунингдек, оилавий масалалар ҳам бор эди, бу эса мен учун жуда муҳим", — дея 31 ёшли футболчининг сўзларини келтиради «RMC Sport».

Лапорт португалиялик Криштиану Роналду билан бирга «Ан-Наср» сафида тўп сурган. Испаниялик ҳимоячи жамоа таркибида 69 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол ва битта голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: Бугун 15:08. Ўқилди: 366 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!