Испания полицияси банан солинган контейнерда оғирлиги 13 тоннадан ортиқ кокаин партиясини қўлга олди.
Ушбу кокаин партияси мамлакат тарихидаги энг катта гиёҳвандлик моддасининг аниқланиши ҳисобланади.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, Мадрид ва Аликантедаги уйлар ва идораларда 5 та тинтув ўтказилган, бир киши қўлга олинган, гиёҳванд моддаларни импорт қилувчи компания учун масъул бўлган яна икки нафар шахс қидирувга берилган.
Операция Эквадор миллий полицияси билан яқин ҳамкорликда олиб борилган. Қайд этилишича, гиёҳванд моддалар Эквадордан олиб келинган.