Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Испания иссиқликдан ҳимояланиш миллий тармоғини ишга туширмоқчи

Испания иссиқликдан ҳимояланиш миллий тармоғини ишга туширмоқчи

Испания Бош вазири Педро Санчес мамлакатдаги жамоат бинолари асосида миллий иқлим панагоҳлари тармоғини ишга туширишини эълон қилди, деб хабар берди BBC.

Лойиҳа келгуси ёзнинг бошига қадар амалга оширилади ва ортиб бораётган аномал иссиқдан ҳимояланиш учун ишга туширилади.

Санчеснинг сўзларига кўра, ҳалокатли қурғоқчилик ва ҳаддан ташқари юқори ҳарорат энди кам учрайдиган ҳолат эмас. Ёзда қисқа муддатли иссиқлик тўлқинлари ўрнига июндан августгача узоқ давом этадиган ҳарорат аномалиялари тобора кенг тарқалган.

Иқлим панагоҳлари дам олиш жойлари, кондиционер ва бепул ичимлик суви бўлган бинолар бўлади. Улар асосан сурункали касалликларга чалинган одамлар, қариялар, гўдаклар, шунингдек, иссиқликка чидамсиз молиявий имкониятлари чекланган гуруҳлар учун мўлжалланган.

AEMET давлат метеорология агентлиги маълумотларига кўра, Испанияда бу ёз кузатув тарихидаги энг иссиқ ёз бўлди. Мамлакатда учта иссиқлик тўлқини бўлган, улардан бири 16 кун давом этган ва ҳарорат 45 даражадан ошган.

Киритилди: 20:45 18.12.2025. Ўқилди: 447 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!