Испания ҳукумати Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани муносабати билан Ливандан 70 га яқин одам эвакуация қилинишини эълон қилди.
Бу ҳақда қироллик мудофаа вазирлиги маълум қилди.
«Ҳаво кучларининг А400 самолёти Байрутдан Испанияга 65 нафар катталар ва 3 нафар чақалоқни олиб кетаётган эди», — дейилади департаментнинг Х ижтимоий тармоғидаги постида.