Мадрид ҳукумати Эронга қарши ҳарбий амалиётларда иштирок этаётган Қўшма Штатлар самолётларига мамлакат осмонидан фойдаланишни тақиқлади. Мудофаа вазири Маргарита Роблеснинг таъкидлашича, Испания ҳудудидаги ҳарбий базалардан ҳам бу мақсадда фойдаланишга рухсат берилмайди.
Иқтисодиёт вазири Карлос Куэрпонинг қўшимча қилишича, ушбу қарор халқаро ҳуқуқ меъёрларини бузган ҳолда, бир томонлама бошланган урушга шерик бўлмаслик мақсадида қабул қилинган.
Испания Бош вазири Педро Санчес АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини "мулоҳазасиз ва ноқонуний" деб атаб, уларга кескин қарши чиқмоқда. Бунга жавобан Доналд Трамп Мадрид билан савдо алоқаларини чеклаш билан таҳдид қилди.