Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Испания бош вазири парламентни тарқатиб юборди

Испания бош вазири парламентни тарқатиб юборди

Испания бош вазири Педро Санчес 29 май, душанба куни парламентни тарқатиб юбориши ва 23 июл куни муддатидан олдин умумий сайловлар ўтказишини маълум қилди.

«Кечаги сайлов натижаларини кўрганимдан сўнг шундай қарорга келдим», — дея Санчес сўзларини келтирган Reuters. Испанияда 28 май куни бўлиб ўтган минтақавий ва муниципал сайловлар натижасида кўпчилик автоном жамоаларда Санчеснинг Испания социалистик ишчилар партияси асосий рақиби бўлган консерватив Халқ партияси ғалаба қозонди.

Испания социалистик ишчилар партияси 6,1 миллиондан сал кўпроқ ёки 28,18 фоиз овоз тўплади, 6,9 миллионга яқин ёки 31,47 фоиз сайловчилар консерватив Халқ партияси учун овоз берди. «Кечаги сайловлар маҳаллий ва минтақавий миқёсда бўлган бўлса-да, овоз беришнинг маъноси бу доирадан чиқиб кетадиган хабарни ўз ичига олади. Шу сабабли, бош вазир ва партия раҳбари сифатида мен натижаларни шахсан қабул қиламан», деди Санчес.

Киритилди: 20:06 29.05.2023. Ўқилди: 1586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!