Бугун 27 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Исломий ибодатларнинг соғлиққа фойдаси ҳақида

A A A
Исломий ибодатларнинг соғлиққа фойдаси ҳақида

Турли гуруҳлар (насронийлар, миссионерлар, агностлар, атеистлар) билан бўлган баҳсларда, гоҳида шунчаки ҳам, Исломий ибодатларнинг қанчалик соғлиққа фойдали эканлигини, мисол учун рўза, сажда, намоз ва бошқа ибодатларнинг инсон саломатлиги учун фойда эканлигини кўрсатган пост ва аргументларни кўриб қоламиз... Нима... агар соғлиқ учун фойда бўлмаса қилмасмидик?!

Йўқ, биз қилаётган ибодатларимизнинг жисмонан фойдали эканлигини ғайридинлар учун исботлаб беришимиз шарт эмас. Биз ибодатларни Аллоҳнинг буюргани учун қиламиз. Ибодатларимиз жисмонан ёки моддий жиҳатдан заррача фойда келтирмаса ҳам қилаверамиз.

Биз уларни Унга иймон келтирганимиз ва бўйсунганимиз учун қиламиз, бунда Унинг розилигидан бошқа манфаат кўзламаймиз.

Саид Комил ХОЛХЎЖАЕВ

Manba: azon.uz

Киритилди: 22:11 06.08.2018. Ўқилди: 2321 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар