Бугун 16 ноябрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Исломий фатво: Аёл киши киприк улаши мумкин эмас, лекин доимий киприк эктириши жоиз

Исломий фатво: Аёл киши киприк улаши мумкин эмас, лекин доимий киприк эктириши жоиз

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аёл кишининг доимий киприк эктириши (ўрнатиши) жоиз экани ҳақида фатво

Абу Дабидаги расмий фатво чиқариш марказидан берилган фатво қуйидаги шартлар билан аёл кишининг доимий киприклар (эктириш) билан зийнатланига рухсат беради:
• Таҳорат (покланиш) пайтида қовоқнинг устки қисмига сув етишидан ман қилмайдиган усулда ўрнатилиши
• Киприклар инсон сочидан бўлмаслиги
• Киприкка уланмасдан, балки алоҳида ўрнатилиши
• Унда совчи қўювчини алдаш ёки ҳийла қилиш бўлмаслиги.

29521 рақамли фатво тафсилотида зикр қилинадики, аёл киши аёллар ичида қовоғига сунъий киприк ёпиштириб безаниши жоиз бўлади, модомики:
• Бу иш совчи қўювчини алдаш учун бўлмаса ёки унда ҳар қандай ҳийла бўлмаса;
• Таҳоратга таъсири бўлмаса;
• Киприклар одам сочидан (тукидан) ёки нажас нарсанинг тукидан бўлмаслик шарти билан;
• Киприкка уланмай, балки алоҳида қўйилса.

Аллома Нафровий раҳимаҳуллоҳ ўзининг “Ал-фавакиҳу ад-давоний” китобида шундай дейди: “Аёллар соч улашдан қайтарилади. “Улаш” тушунчаси, Қозий Иёз келтирганидек, агар уламасдан бошга ўрнатилса (экиш) жоиз эканини билдиради.

Чунки бунда у аёл киши зийнат учун қиладиган жун ип ва ипак каби рангли иплари ўрнида бўлади.
Буни қилишда танглик йўқ. Бу наҳйга кирмайди, балки зийнат турларига киради”.

Айтиб ўтишимиз керак бўлган нарса шуки, ясама киприк масаласи ихтилофли бўлиб, уни ножоиз деган олимлар ҳам бор. Шу билан бирга елим билан ёпиштириладиган ҳар турдаги киприк сув ўтказмайди ва натижада поклик дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Аллоҳдан ўзимиз учун ва сиз азизларимиз учун мағфират сўраймиз. Омин!

Одинахон Муҳаммад Содиқ
манба: Islom.uz

Киритилди: 14:22 04.07.2019. Ўқилди: 997 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!