Бугун 6 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради

Ислом тараққиёт банки Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтиради

Ўзбекистонда хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим дастурларда Ислом тараққиёт банки иштирокини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди..

Ўзбекистон элчиси Нодиржон Турғунов Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) Лойиҳалаштириш масалалари департаменти бош директори Анас Айсам билан учрашув ўтказган. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.

Маълум қилинишича, учрашувда Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ўртасида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, мамлакатда ишлаб чиқилаётган йирик лойиҳаларни имтиёзли молиялаштириш, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб қувватлаш ҳамда техник-гуманитар ёрдамларни жалб қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Анас Айсам сўнгги йилларда Ўзбекистонда кузатилаётган ўзгаришлар дунё мамлакатлари томонидан катта қизиқиш билан кузатиб борилаётганини айтиб ўтган. Ўзбекистон ва Ислом тараққиёт банки ҳамкорлиги бўйича 2018-2022 йилларга мўлжалланган стратегия муваффақиятли амалга оширилгани инобатга олиниб, 2022-2026 йиллар учун ана шундай стратегия ишлаб чиқилгани маълум қилинган.

Томонлар истиқболда транспорт, логистика, таълим, қишлоқ хўжалиги, сув, атроф-муҳит, чорвачилик, обод қишлоқ ва бошқа йўналишлардаги лойиҳаларни молиялаштириш имкониятлари бўйича фикр алмашган. Шунингдек, Ўзбекистонда хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим дастурларда Ислом тараққиёт банки иштирокини кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилган.

Учрашув якунида мазкур банк томонида амалга оширилаётган лойилар ижросини доимий тарзда мониторинг қилиб бориш ва истиқболдаги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилиш учун банк вакилларининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этиш тўғрисида келишиб олинган.

Киритилди: 11:56 08.07.2024. Ўқилди: 901 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!