Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба

O'ZB

Исландияда вулқон отилиши туфайли машҳур курортдан одамлар эвакуация қилинди

Исландияда вулқон отилиши туфайли машҳур курортдан одамлар эвакуация қилинди

Бугун эрталабдан бошлаб Рейкянес яриморолидаги Гриндавик шаҳри яқинида ер ёриғидан лава отила бошлади. Исландия метеорология бюроси маълумотига кўра, 700 метр узунликдаги ёриқ атиги 45 дақиқа ичида ҳосил бўлган, кўп ўтмай иккинчи ёриқ ҳам юзага келган.

Машҳур “Мовий лагуна” курорти хавф остида қолди ва у ердаги жойлардан одамлар шошилинч равишда эвакуация қилинди.

Исландиянинг жануби-ғарбида жойлашган Гриндавик шаҳарчаси деярли бўшаб қолган. Аммо маҳаллий RUV телеканалининг полиция маълумотларига таяниб хабар беришича, саккиз киши расмий огоҳлантиришларга қарамай, ўз уйларини тарк этишдан бош тортган. Умуман олганда, тахминан 4000 нафар аҳолининг катта қисми шаҳарни 2023 йил охиридаги ю вулқон отилиши пайтидаёқ тарк этган эди.

Бу 2023 йил охиридан бери Рейкянес яриморолида содир бўлаётган саккизинчи вулқон отилиши бўлиб, эҳтимол, энг йириги ҳисобланади. Метеорологларнинг маълумотига кўра, ер остида узунлиги 11 километрга тенг магмавий тоннел ҳосил бўлган бу ҳудуд учун рекорд ҳисобланади.

Киритилди: 09:28 02.04.2025. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!