Исландиянинг Рейкьянес ярим оролида вулқон отилиб, ҳокимият Гриндавик шаҳри ва машҳур Блю-Лагун геотермал курорт мажмуасини эвакуация қилишга қарор қилди.
Бу ҳақда Исландиянинг RUV телерадиокомпанияси маълум қилди.
"Отилиш Сундхнуксгигар кратерлари ҳудудида содир бўлган" - дейилади хабарда.
Телеканал маълумотларига кўра, вулқон отилиши 20 ноябрь куни соат 23:24 да бошланган.
Қайд этилганидек, фуқаролик мудофааси хизмати вулқон отилиши сабабли фавқулодда ҳолат эълон қилган.