Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Исландияда отилаётган вулқонга борадиган барча йўллар ёпилди

A A A
Исландияда отилаётган вулқонга борадиган барча йўллар ёпилди

Вазият қандай бўлиши ҳаво йўналиши ва кучига боғлиқ бўлади, деб хабар беради Euronews.

Исландиядаги Рейкьянес ярим оролида Фаградальфьял вулқони отиляпти.

Литли Хрутур тоғи яқинидаги аҳоли яшамайдиган ҳудудга олиб борувчи барча асосий йўллар ёпилган ва ҳудудга кириш тақиқланган.

Полиция аҳолини газ ва лава сочаётган ерлардан узоқроқ туришга чақирмоқда.

Исландия президенти Гудни Йоханнессон инфратузилма учун ҳозирча хавф йўқлигини айтди.

«Вулқон гази таҳдиди остида бўлган катта ҳудуд фуқаролик мудофааси органлари томонидан вақтинча ёпилди», – деди у.

Бу охирги уч йил ичида учинчи портлаш, аммо бу сафар у анча катта.

Вазиятнинг қандай ривожланиши ҳаво оқимининг йўналиши ва кучига боғлиқ.

Киритилди: 03:55 12.07.2023. Ўқилди: 944 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!