Бугун 23 октябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Исландияда биринчи марта чивинлар аниқланди — Тhe Guardian

Исландияда биринчи марта чивинлар аниқланди — Тhe Guardian

Газетанинг исландиялик олимларга таяниб хабар беришича, мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида топилган учта чивин Culiseta annulata турига мансуб. Ушбу тур совуққа чидамли бўлиб, унинг вакиллари қиш ойларида ертўла ва омборларда яшириниб, омон қолиши мумкин.

Шу вақтгача Исландия Антарктидадан ташқари сайёрадаги чивинлар доимий яшамайдиган ягона жой эди. Олимлар уларнинг оролда пайдо бўлишини глобал иқлим ўзгариши билан боғламоқда.

Иқлимшуносларнинг маълумотларига кўра, Исландия Шимолий яримшарнинг бошқа ҳудудларига қараганда тезроқ исиб бормоқда.

Киритилди: 16:41 22.10.2025. Ўқилди: 630 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!