Исландия пойтахти Рейкявик яқинида Фаградалсфялл вулқони отилди, деб хабар берди СВС.
Ушбу вулқоннинг оғзи тоғли ҳудуддаги узун ёриқ бўлиб, пойтахт Рейкявикдан 30 км жануби-ғарбда, Литли Хрутур тоғи яқинидаги одамсиз водийдан ўтади.
Отилиш бошланиши билан эриган лава оқимлари ва тутун устунлари деярли бир километр узунликдаги айланма ёриқдан чиқиб кетди. Бу отилиш икки йил ичида ҳудуддаги эриган тоғ жинсларининг учинчи чиқиши бўлди.
Исландия метеорология идораси вулқон отилиши аввалига аввалги иккисига қараганда хавфлироқ бўлганини айтди. Исландия ҳукумати сайёҳлар ва кузатувчиларни, биринчи навбатда, олтингугурт газлари билан заҳарланиш хавфи туфайли Фаградалсфжаллга яқинлашмаслик ҳақида огоҳлантирди.