Бугун 28 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Иштихонда Nexia 3 йўл четида тўхтаб турган Isuzu’га бориб урилди. Қурбонлар бор

Иштихонда Nexia 3 йўл четида тўхтаб турган Isuzu’га бориб урилди. Қурбонлар бор

Самарқанд вилояти Иштихон туманида Nexia 3 ва Isuzu иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 15 июнь куни соат 12:10 ларда Иштихон тумани «Қирқйигит» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 61 километрида Nexia 3 йўлнинг ўнг томон четки қисмида тўхтаб турган Isuzu юк автомашинасининг орқа томонига келиб урилган.

Оқибатда Nexia-3 олд ўриндиғида бўлган йўловчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида, автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчиси эса туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 19:28 15.06.2024. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!