Мамлакатимизда ишлаб чиқариш кўлами кенгайиб бораётгани туфайли йилдан-йилга талаб ошиб бормоқда. Албатта буларнинг барчаси сармоя талаб этади.
Турли келишувлар сабаб ҳамкорлик ва бошқа олди-бердилар самарали кетгани яхши, бироқ қарз олиб бермаслик эса самарли фаолиятни бир зумда ишини орқада қолдиради.
Бундай вазиятда Бюро ходимлари томонидан қарздор томонга амалдаги Қонунчиликка кўра ҳуқуқ ва мажбуриятини тушунтириб мажбурий тартибда ундиришнинг ўзи бўлмайди.
Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувига ҳам шу каби қарздорлик ундируви келиб тушиб, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 24.03.2023 йилги ижро варақасига асосан қарздор "D. Story S." дан ундирувчи "Maxsus polimer zavodi" МЧЖ фойдасига 966 млн. 148 минг 181 сўм қарздорлик давлат ижрочиси Х.Алибеков томонидан ўтказилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида тўлиқ ундирилиб, ижро ҳужжати ижроси тамомланиши таъминланди.