ЧАНГЛИ ҲАВОДА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
Ҳаво таркибидаги чанг зарралари уйлар, ишхоналар, автомобилларнинг эшик – деразаларидан сизиб кириб, ёпиқ хоналар ҳавосини ҳам чанг заррачалари билан ифлослантириши мумкин.
❓ Нима қилиш керак?
▶️ Кўчага иложи борича камроқ чиқиш;
▶️ Ишга, ўқишга, харид учун кўчага чиққанда тиббий ниқоб тақиш ва ҳар 2 соатда алмаштириш;
▶️Кўчадан уйга қайтгач душ қабул қилиш (соч ва юз-кўзларни яхшилаб ювиш);
▶️ Калит, кўзойнак, телефон ва сумкани намланган салфетка билан яхшилаб артиш;
▶️ Кўчага кийиб чиққан кийимларни ювиш;
▶️ Устки кийимларни (костюм, плаш, палто ва бошқалар) маска таққан ҳолда ташқарида яхшилаб қоқиш;
▶️ Ним таъсир этувчи тузли сув билан томоқ ва бурунларни тез-тез чайиш;
▶️ Кўпроқ суюқлик (илиқ) ичиш, иложи бўлса кўк чой, наъматак дамламасини ичиш;
▶️ Ёғли, қовурилган, дудланган, тузланган, шўр, аччиқ таомларни чеклаш;
▶️ Суюқ сабзавотли таомлар, сут ва сут маҳсулотлари (қатиқ, кефир ва бошқалар), кўкатларни истеъмол қилиш.
▶️ Чангни кўп тўпланишини олдини олиш ва уйни ҳамда юзаларни тўғри тозалаш керак:
▶️ Уй, ишхона ва машина эшиклари ва деразаларини зич ёпиш;
▶️ Чанг йиғилиши мумкин бўлган ҳамма нарсаларни чанг ютгич ёрдамида тозалаш керак (гилам, юмшоқ мебел, юмшоқ ўйинчоқлар ва бошқалар). Юмшоқ мебелни қоқишдан аввал усти намланган латта билан ўралиши тавсия этилади.
▶️ Чанг йиғилиши мумкин бўлган барча юзаларни (пол, шкаф, ишчи юзалар ва бошқалар) кун давомида бир неча марта намланган латта билан яхшилаб артиш керак;
▶️ Оёқ кийимларини эшик олдида қолдириш ва имкон қадар тезроқ ювиб қўйиш керак;
▶️ Хона ҳавоси оптимал намлигини таъминлаш: ҳўл сочиқларни хоналарга осиш, каттароқ сиғимли идишларга сув солиб қўйиш.
‼️ Нафас йўли сурункали касалликлари бор юртдошларимизга чангли ҳавода ташқарига чиқмасликни тавсия қиламиз.
Санепидқўмита Ахборот хизмати