Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ишдан олинган Бекобод тумани ҳокими ва яна беш мансабдорга нисбатан жиноий иш очилди

A A A
Ишдан олинган Бекобод тумани ҳокими ва яна беш мансабдорга нисбатан жиноий иш очилди

Ҳозирда Бекобод туманида Абдуллаев Неъматжон Озодович ҳоким сифатида фаолият юритмоқда.

Туман ҳокими лавозимида бир муддат иш олиб борган Отабек Исроилов ўзидан олдинги ҳокимлар каби тез фурсатда лавозимидан айрилди. Ундан олдинги ҳокимлар Туробжон Жўраев ва Рустам Холматовни қўшиб ҳисоблаганда икки йил вақт ичида Бекобод туманида тўртинчи ҳоким фаолият юритмоқда.

«Jahon.uz» нашри қўлга киритган жиноят ишига алоқадор ҳужжатда қайд этилишича, Туманнинг собиқ ҳокими Отабек Исраиловга ва яна бир қатор мансабдорларга нисбатан 1-1103-1901/51 сонли жиноят иши юритилган бўлиб, шахсан Исраилов Отабек Убайдуллаевич (144-модда 1-қисми (Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш), 167-модда 3-қисми а-банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 205-модда 2-қисми а-банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-модда 2-қисми а-банди (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 207-модда 1-қисми (Мансабга совуққонлик билан қараш), 209-модда 1-қисми 2-қисми а-банди (Мансаб сохтакорлиги), 210-модда 2-қисми в-банди (Пора олиш), 227-модда 2-қисми а-банди (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш)) билан айбланган. Шуни айтиш керакки, унинг бу жиноятларни қилгани ёки қилмаганига суд аниқлик киритади.

Бундан ташқари, Хатамов Фарход Эгамназарович, Абдужаббаров Тоиржон Мўминович, Усманов Гургун Абдураимович,
Бегматов Фахридин Сафарович, Бегматов Бахтияр Сафарович ҳам собиқ ҳоким билан бир жиноят ишида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг бир қатор моддалари тартибида айбланишмоқда.

«Jahon.uz» нинг ишончли манбаси хабарига кўра, ушбу жиноят ишида ака-ука Бегматов Бахтияр Сафарович ва Бегматов Фахридин Сафарович «Ўзбошимчалик» қилганликда айбдор деб кўрилмоқда.

Киритилди: 10:12 28.05.2019. Ўқилди: 4289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!