Бугун 14 ноябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ишчиларига маош тўламаган раҳбарнинг машинаси хатланди

Ишчиларига маош тўламаган раҳбарнинг машинаси хатланди

47 нафар ходимга иш ҳақи тўламаган ташкилот раҳбарининг хизмат машинаси хатланди.

Фуқаролик ишлари бўйича Шаҳрисабз туманлараро судининг ижро варақаларига асосан Китоб туманидаги муассасадан 47 нафар ходимларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларини ундириш белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжатлари Бюронинг Китоб туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро иши юртишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, тарафларга маълум қилинган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор ижро ҳужжати талабларини бажариши тўғрисида огоҳлантирилишига қарамасдан қарздорлик бартараф эмтилмаганлиги туфайли, бўлим ходимлари томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилди.

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор ташкилот раҳбарининг хизмат автомашинаси хатлаб олиниб, жарима майдончасига жойлаштирилди.

Келгусида қарздорлик белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, ундирув мазкур автотранспорт воситасига қаратилади.

Ҳозирда хатланган мулкни реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

Киритилди: 00:22 13.11.2024. Ўқилди: 555 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!