Бугун 15 июнь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Иш кийим билан намоз ўқиш мумкинми?

A A A
Иш кийим билан намоз ўқиш мумкинми?

САВОЛ: Кўпинча ишхонада намоз ўқийман. Кийимим чанг бўлади. Савол шундаки, пок кийимда қазо қилиб ўқиган афзалми ёки чанг, мой кийимда вақтидами?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Тўғри, имкон бўлганда тоза-покиза кийимлар билан намоз ўқишга тарғиб қилинади. Фиқҳ китобларимизда иш кийими билан намоз ўқиш макруҳ, деган гаплар ҳам бор. Лекин тоза кийим бўлмаганда, иш кийими билан бўлсада намозни вақтида ўқилади. Чунки намозни тарк қилиш катта гуноҳдир.

Катта гуноҳга тушмаслик учун кир кийим билан бўлса-да, фарзни бажариш шарт бўлади. Бунинг устига чанг, ҳар хил техник мойлар, бензин, солярка каби нарсалар нажосат ҳисобланмайди. Зарурат бўлган шундай кийимларда ҳам намоз ўқилади. Буни баҳона қилиб намозни тарк қилинмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Киритилди: 18:00 30.01.2022. Ўқилди: 10761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!