Бугун 26 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ироқнинг Истанбулдаги бош консуллигига ҳужум уюштирилди

Ироқнинг Истанбулдаги бош консуллигига ҳужум уюштирилди

"Анадолу" хабар беришича, Ироқ Республикасининг Шишлидаги Бош консуллигига қуролли ҳужум уюштирилган.

Мотоциклдаги икки шахс Эсентепе маҳалласидаги бинога узун найзали қуролдан ўт очган.

Ҳодисада ҳеч ким жабр кўрмаган, ҳужумчилар яширинган.

Ҳудудга етиб келган полиция гуруҳи, ҳуқуқ-тартибот идоралари шу кўчада хавфсизлик зонасини белгилаш орқали эҳтиёт чорасини кўрди.

Полиция қочиб кетганларни қўлга олиш устида иш олиб боряпти. Воқеа жойида тергов давом этмоқда.

Киритилди: 16:46 22.03.2025. Ўқилди: 452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!