Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ироқда юзлаб кишига ўлим жазоси тайинланди

Ироқда юзлаб кишига ўлим жазоси тайинланди

Ироқ президенти маъмурияти террорчилик ва қотилликда айбдор деб топилган 340 кишига тайинланган ўлим жазоси тасдиқланганини билдирди, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.  

Маъмуриятнинг таъкидлашича, мазкур қарор барча конституцион ва ҳуқуқий жиҳатлар ўрганиб чиқилгандан кейин қабул қилинган.  Ироқ президенти ушбу ўлим жазоларини 21 январь куни Бағдодда рўй берган терактдан кейин тасдиқлаган. 

Ироқ қонунчилигига биноан теракт содир этишда ёки уни ташкиллаштиришда айбдор деб топилганларга нисбатан ўлим жазоси тайинланади. Конституцияга кўра, ушбу жазо президент тасдиқлагандан кейингина ижро этилади. 

Эслатиб ўтамиз, 21 куни Бағдоддаги бозорлардан бирида икки худкушнинг ўзини портлатиши оқибатида 32 киши ҳалок бўлди, 110 киши яраланди. Ушбу терактни ИШИД ўз зиммасига олди.

Киритилди: 05:00 26.01.2021. Ўқилди: 2720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!