Бугун 12 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Ироқ Сурия билан чегарадаги армиясини тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирди

Ироқ Сурия билан чегарадаги армиясини тўлиқ жанговар шай ҳолатга келтирди

Сурия ва бошқа давлатлар билан чегарада жойлашган Ироқ армияси бўлинмалари тўлиқ шай ҳолатга келтирилди. Бу ҳақда Ироқ Қуролли кучлари бош қўмондони вакили Яҳё Расул ИНА ахборот агентлигига берган интервьюсида маълум қилди .

Унга кўра, Ироқ қўшинлари мамлакат суверенитетини ҳимоя қилиш бўйича ўз мажбуриятларини бажармоқда. Айни пайтда Ироқнинг қўшни давлатлар, хусусан, Сурия билан чегараларини ҳимоя қилиш учун барча зарур чоралар кўрилди. Бўлинмалар тўлиқ жанговар шай ҳолатда.

Расул Ироқ Ливанга гуманитар ёрдам кўрсатишда ва ливанлик қочқинларни мамлакатга киритишда давом этишини қўшимча қилди.

Киритилди: 09:17 01.10.2024. Ўқилди: 1089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!