Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ироқ ҳукумати қизларга 9 ёшдан турмушга чиқишга рухсат бермоқчи. Халқ норози

Ироқ ҳукумати қизларга 9 ёшдан турмушга чиқишга рухсат бермоқчи. Халқ норози

Ироқ парламенти қизлар учун турмуш қуришнинг минимал ёшини 9 ёшга туширишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини кўриб чиқмоқда, деб ёзади The Guardian.

Ироқ Адлия вазирлиги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун тақдим этди. Расмийларга кўра, қизларни бошланғич мактабдан сўнг дарҳол турмушга бериш керак. Бу уларга «ахлоқсиз муносабатлардан» қочишга ёрдам беради. Ўғил болалар учун эса ёш чегараси 15 ёш этиб белгиланиши мумкин.

Қонун лойиҳасида никоҳ ёшини пасайтиришдан ташқари, оилаларга ажрашиш, болалар ва мол-мулк бўлиниши, мерос бўйича – дунёвий ҳокимият ёки диний вакиллар масалаларини ким ҳал қилишини танлаш ҳуқуқини бериш таклиф этилади. Мутахассисларнинг фикрича, бу аёллар ҳуқуқларининг кенг миқёсда бузилишига олиб келади, чунки барча ишлар эркаклар фойдасига ҳал қилинади.

Ироқдаги қонун лойиҳаси бутун мамлакат бўйлаб норозиликларга сабаб бўлган.

Киритилди: 17:48 13.08.2024. Ўқилди: 1827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!