Бугун 5 апрель, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ироқ Ҳормуз бўғозидан ўтиш чекловларидан озод этилди

Ироқ Ҳормуз бўғозидан ўтиш чекловларидан озод этилди

Эрон Қуролли кучлари марказий штаби баёнотига кўра, Ироқ Ҳормуз бўғози орқали ўтишга қўйилган чекловлардан озод этилди.

Маълум қилинишича, мазкур чекловлар фақат “душман давлатлар”га нисбатан қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, 28 февраль куни АҚШ ва Исроил Эронга қарши қўшма ҳарбий операция бошлаган. Бунга жавобан Теҳрон ракета зарбалари берган ва Форс кўрфази минтақасидаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужумлар уюштирган.

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабаб айрим давлатлар ўз ҳаво ҳудудини вақтинча ёпгани маълум қилинган.

Киритилди: 23:26 04.04.2026. Ўқилди: 356 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!