Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Ирландия Исроил ишғолига қарши иқтисодий зарба бермоқчи

Ирландия Исроил ишғолига қарши иқтисодий зарба бермоқчи

Ирландия ҳукумати Фаластин ҳудудларида фаолият юритаётган компаниялар билан савдони расман тақиқлашга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда мамлакат вице-премьери Саймон Харрес баёнот берди. Унга кўра, ташаббус “геноцид хатти-ҳаракатлари”га қарши қаратилган бўлиб, Ирландия жамиятининг позициясини акс эттиради.

Май ойида ҳукумат томонидан дастлабки маъқулловдан ўтган қонун лойиҳасига кўра, мамлакат божхона қонунчилигига ўзгартиш киритилади. Унга биноан, Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусдаги Исроил посёлкаларидан маҳсулот олиб кириш қонунбузарлик деб баҳоланади.

Харрес ушбу ташаббус бошқа Европа давлатларини ҳам шунга ўхшаш чораларни кўришга илҳомлантиришига умид билдирди: “Ҳар бир давлат ўзда мавжуд барча воситалардан фойдаланиши керак”, — деди у.

Агар қонун парламент томонидан қабул қилинса, Ирландия Европа Иттифоқидаги Исроилнинг ишғол остидаги ҳудудлардаги фаолиятига қарши аниқ иқтисодий чоралар кўрган биринчи давлатга айланади.

Киритилди: 09:32 25.06.2025. Ўқилди: 910 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!