Бугун 15 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Open budjet" борасида фуқароларни огоҳлантирди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги "Open budjet" борасида фуқароларни огоҳлантирди

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда норасмий Telegram ботлари орқали “Ташаббусли бюджет” жараёнларида овоз бериш эвазига пул мукофотлари таклиф этиш ҳолатлари кенг тарқалиб, турли баҳс ва мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Хусусан, ваъда қилинган маблағлар берилмаётгани бўйича фуқаролар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юзлаб мурожаатлар келиб тушмоқда.

Ушбу ҳолатда учинчи шахслар лойиҳаларга овоз тўплаш мақсадида пул маблағлари ёки моддий қийматиликлар ваъда қилган ҳолда фуқаролардан овоз тўплаб, кейинчалик мукофотларни бермаслиги ҳолатлари кузатилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, “Ташаббусли буджет” жараёнларида овоз бериш фақатгина “Очиқ буджет” ахборот портали, порталнинг Android ва iOS тизимларида ишловчи мобил иловалари ҳамда Telegramдаги расмий бот орқали амалга оширилади.

Бунда, амалдаги тартибга кўра, берилган овозлар учун ҳеч қандай тўлов талаб этилмаслиги билан бир қаторда ҳеч қандай моддий рағбатлантиришлар ҳам назарда тутилмаган.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёни 31 август куни соат 23:59 га қадар давом этади.

Мукофотлар учун эмас, ўзгаришлар учун овоз беринг. Шахсий маълумотларингизни ҳеч кимга тақдим этманг. Фирибгарлар тузоғига тушиб қолманг.

Киритилди: 13:30 29.08.2025. Ўқилди: 1399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!