Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

iPhone 15'нинг дизайни ўзгармоқда

iPhone 15'нинг дизайни ўзгармоқда

Кўпчилик сўнгги авлод iPhone смартфонларини столдан олишга қийналишини айтади, чунки смартфон теп-текис қиррали дизайнга эга ва шу сабаб столга ёпишиб туради. Яхшиямки, қурилманинг бўртиб чиқиб турган орқа камералари ишни енгиллаштиради. Бироқ бу навбатдаги iPhone'лар билан янада осонлашади.

Apple'нинг янги авлод iPhone смартфонлари титан танага эга бўлиши аввал ҳам миш-миш қилинган эди. Таниқли инсайдер, ShrimpApplePro ушбу маълумотни яна бир марта тасдиқлади ва шу билан бирга у iPhone 15 смартфонларининг орқа томони чегаралари юмалоқланган бўлишини айтди. Бу смартфонлар iPhone 5C'га ўхшаш кўриниш яъни олд томони текис, лекин орқа томони чегаралари бироз юмалоқланган дизайнга эга бўлади.

Киритилди: 16:53 23.11.2022. Ўқилди: 2368 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!