Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Иордания Суриядаги жангари гуруҳларга тегишли қурол омборларига зарба берди

Иордания Суриядаги жангари гуруҳларга тегишли қурол омборларига зарба берди

Иордания Қироллик Ҳаво Кучлари Сурия-Иордания чегараси яқинидаги қурол-яроғ ва гиёҳванд моддалар омборларига зарба берди.

Petra ахборот агентлиги бу ҳақда Иордания армиясига таяниб хабар берди.

“Биз қиролликнинг шимолий чегарасидаги ноқонуний қурол-яроғ ва гиёҳванд моддалар савдоси жойларига зарба бердик. Операция савдогарлар Иорданияга қурол ва гиёҳванд моддалар олиб ўтадиган ишлаб чиқариш объектлари, устахоналар ва омборларга қаратилган эди”, дейилади баёнотда.

Операциянинг мақсади гиёҳванд моддалар ва қуролларнинг Иорданияга киришига йўл қўймаслик эди.

Ҳужум натижасида қурбонлар ҳақида хабарлар бўлмади.

Киритилди: Бугун 11:25. Ўқилди: 316 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!