Интерпол президенти Мен Хунвей йўқолмаган, уни Хитойда ҳибсга олишган. Аммо мазкур ҳолат юзасидан Хитой ҳукумати ҳам, Интерпол ҳам изоҳ бермаяпти.
Маълумотга кўра, Мен Хунвэй жорий йилнинг 29 сентябрь куни Хитойга етиб бориши билан қўлга олинган. Хитой жамоат хавфсизлиги ва Ташқи ишлар вазирликлари бу ҳақда унинг оиласини огоҳлантирмаган.
Интерпол президентининг нима учун ҳибсга олингани ва тергов қилинаётгани ҳозирча номаълум деб хабар бермоқда “South China Morning Post” нашри.
Manba: qalampir.uz