Бугун 7 май, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Интернетда “Бош прокурор қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб турибди” мазмунидаги видео тарқалди

Интернетда “Бош прокурор қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб турибди” мазмунидаги видео тарқалди

Интернетда “Бош прокурор қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб турибди” мазмунидаги видео тарқалди.

Унга кўра, Ниғматилла Йўлдошев гўё Шерали ва Абдували Абдуллаевлар билан гаплашиб турган эмиш.

Расмий муносабатга кўра, видеодаги ҳолат Туркияда суратга олинган. Бош прокурор эса у ерга ўз ҳисобидан меҳнат таътили даврида саломатлигини тиклаш учун борган бўлган.

Ниғматилла Йўлдошевга унга аввалдан таниши бўлган Азим Жўрабоев (видеода қора рангли курткада турибди) ҳамроҳлик қилган.

Бош прокурор ҳамроҳи билан клиникада гаплашиб турган вақтида, уларнинг олдига Шерали Собиржанов исмли шахс келиб, ўзини таништиради.

Шу вақтда улар клиникага келиши сабаблари ҳақида суҳбатлашади. Шерали Собиржанов клиникага ўзининг фарзандини даволанишга олиб келганлигини айтади.

Бош прокурорни таниб қолгани учун улар билан ҳамсуҳбат бўлишга ёнларига келганини тушунтиради.

Шундай қилиб, видеода Бош прокурор ёнида турган икки шахснинг бири Шерали Собиржанов бўлса, иккинчиси Азим Жўрабоевдир.

Қидирувда бўлган Абдуллаевлар бу ерда акс этмаган – батафсил.

Киритилди: 14:57 26.04.2024. Ўқилди: 1452 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!