Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти: “Ҳиндистон — мусулмонлар учун хавфли мамлакат”

Инсон ҳуқуқлари ташкилоти: “Ҳиндистон — мусулмонлар учун хавфли мамлакат”

Ҳиндистонда фуқаролик жамияти ва мухолифатга босим фонида мазкур мамлакат мусулмонлар учун тобора хавфли жойга айланмоқда. “Жанубий Осиё жамоаси” инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида ана шундай дейилган. 

“Анадолу” агентлигининг хабар беришича, мазкур ташкилот “Жанубий Осиёда озчиликларнинг ҳолати” номли   йиллик ҳисоботини эълон қилди. Муаллифларнинг таъкидлашича, бош вазир Нарендра Моди раҳбарлигидаги Ҳиндистон халқ партиясининг миллатчилик йўлини танлаши мамлакат мусулмонларига босимнинг ошишига олиб келган. 

Ҳисоботда ўтган йили Ҳиндистон марказий ҳукумати томонидан тайёрланган фуқаролик миллий реестри туфайли миллионлаб мусулмон фуқароликсиз қолиши мумкинлига эътибор қаратилган.  Ваҳоланки, фуқаролик ҳақидаги қонунга киритилган ўзгартириш Афғонистон, Покистон ва Бангладешдан келган ва мусулмон бўлмаган муҳожирларга фуқаролик олиш имкониятини беради. 

Шунингдек, “Жанубий Осиё жамоаси” ҳисоботида ҳиндистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ҳукуматнинг ва у қўллайдиган мафкуравий гуруҳларнинг мунтазам таҳдиди остида эканлиги айтилган.

Киритилди: 19:43 17.12.2020. Ўқилди: 2634 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!