Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Индонезиялик йигитнинг тўйига собиқ севгилиси келди ва унинг иккинчи хотини бўлди

Индонезиялик йигитнинг тўйига собиқ севгилиси келди ва унинг иккинчи хотини бўлди

Индонезия фуқароси таклифсиз собиқ севгилисининг тўйида пайдо бўлди ва унинг иккинчи хотини бўлди. Бу ҳақда Asia One хабар бермоқда.

20 ёшли Нур Хуснул Котиманинг айтишича, Юанита Рури уларнинг тўйига келган ва 20 ёшли Корик Aкбардан унга уйланишни сўраган.

21 ёшли Рури Корик билан 2016 йилдан бери таниш. Индонезиялик аёл ижтимоий тармоқларда тўйга тайёргарлик ҳақидаги хабарларни кўрди, ўшанда дўстлари уни Котима ўрнига хато табриклай бошлашди. Кейин Рури таклифсиз, анъанавий келин ўғирлаш маросимида пайдо бўлди ва унинг иккинчи хотини бўлишни сўради.

Aкбар воқеаларнинг бундай ўзгаришига ҳайрон бўлиб, иккала қизга ҳам уйланишга қарор қилди. Илгари у бу ғояни оиласи билан муҳокама қилган.

"Иккала келиннинг маҳри деярли бир хил ва 1,75 миллион Индонезия рупиясига тенг", деди эркак. Унинг таъкидлашича, иккита келинга уйланиш тўғрисидаги қарор осон бўлмаган, чунки у энди ишсиз ва иккала қизни ҳам боқиши керак бўлади.

Киритилди: 13:36 02.08.2021. Ўқилди: 6666 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!