Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Индонезиядаги иккита орол сув остига ғарқ бўлди

Индонезиядаги иккита орол сув остига ғарқ бўлди

Индонезиянинг Жанубий Суматра вилояти таркибига кирувчи иккита кимсасиз орол глобал исиш таъсирида денгиз сатҳи кўтарилиши оқибатида буткул сув остига кетди. Бу ҳақда The Straits Times нашри хабар берди.   

Маълум қилинишича, айни вақтда Бетет ва Гундул ороллари денгиз сатҳидан 1-3 метр пастда жойлашган.

“Агар тезкор чоралар кўрилмаса ушбу вилоят таркибига кирувчи яна 4 та орол сув остига кетиши мумкин”, деб огоҳлантирган ноҳукумат тузилмаси раҳбари Хайрул Собирий. Унинг таъкидлашича, Бурунг ороли денгиз сатҳи даражасида, Калонг ва Салах Намао 2 метр, Крамат ороли эса 3 метр юқорида турибди.

Мутахассиснинг айтишича, сув остига кетган Бететда аввал ЮНЕСКО томонидан тан олинган миллий қўриқхона жойлашган бўлган.

Индонезияда дунёдаги энг катта архипелаг жойлашган бўлиб, унинг таркибига 18 мингта орол киради.

 

 

Киритилди: 12:30 16.01.2020. Ўқилди: 2633 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!