Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Индонезияда Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатувларни 1 миллиондан ортиқ оила томоша қилди (видео)

Индонезияда Ўзбекистон ҳақидаги кўрсатувларни 1 миллиондан ортиқ оила томоша қилди (видео)

Баҳорда Индонезиянинг NetTV телеканали суратга олиш гуруҳи Ўзбекистонга келиб, «Мусулмон саёҳатчилар» рукни доирасида «Ўзбекистоннинг ажойиб шаҳарларини кашф этинг» ҳамда «Самарқанд, Ўзбекистон» кўрсатувларини тасвирга олди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси «Дарё»га хабар берди.

Ушбу дастурларнинг ҳар бирини Индонезияда бир миллиондан ортиқ оилалар томоша қилган. Индонезия жамоатчилиги Марказий Осиёдаги ислом цивилизацияси марказлари ҳақидаги фильмни илиқ кутиб олди, дейилади хабарда.

Ўзбекистон бўйлаб саёҳати чоғида телекўрсатув бошловчиси Шаза Белладона ва унинг ҳамкасблари Тошкент ва Самарқандга ташриф буюрди, Чимён тоғларига чиқди. Ўзбекистон ҳаёти, турмуши, маданияти ва меъморчилиги кўрсатиб берилди.

Фильм муаллифлари  сўнгги вақтларда ўзгача суръатлар билан ривожланаётган зиёрат туризмига алоҳида урғу берди.

Индонезиялик тележурналистларнинг саёҳати Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчихонаси томонидан Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил қилинди.

Киритилди: 13:51 24.06.2018. Ўқилди: 2105 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!