Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясида Левотоби вулқони отилди, деб хабар беради маҳаллий Детик портали Табиий офатлар миллий агентлиги маълумотларига таяниб.
Натижада Клатанло қишлоғида 10 киши ҳалок бўлган. Қишлоқдаги бир қанча уйлар вайрон бўлган.
Отилиш якшанба куни кечқурун бошланди - вулқон иссиқ тошлар билан кул устунини улоқтирди. Левоботи яқинидаги аҳоли пунктларида ёнғинлар бошланиб, электр таъминоти узилган.
Хавф ҳолати энг юқори тўрт даражага кўтарилди. Вулқон яқинида эвакуация 7 км радиусда амалга оширилади.