Бугун 24 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Индонезияда кўчки оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 82 киши бедарак йўқолди

Индонезияда кўчки оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 82 киши бедарак йўқолди

Индонезия ғарбида юз берган кўчки оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, 82 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда мамлакат табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш миллий агентлигига асосланиб Хитой марказий телевидениеси (CCTV) хабар берди.

Ғарбий Бандунг минтақасида жойлашган Ғарбий Ява провинциясида кучли ёмғирдан кейин содир бўлган лой кўчкиси кичик аҳоли масканини бутунлай вайрон қилган. «Бедарак йўқолганлар жуда кўп, қидирув-қутқарув ишларини янаям жадаллаштиришга ҳаракат қиламиз», — деди вазирлик вакили Абдул Муҳари.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил декабрида Марказий Явада юз берган иккита кўчки оқибатида 30 киши ҳалок бўлган, 40 киши бедарак йўқолган. 2 декабр куни сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 753 киши ҳалок бўлгани, 526 киши бедарак йўқолгани мамлакат расмийлари томонидан маълум қилинди.

Киритилди: Бугун 20:44. Ўқилди: 141 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!