Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

Имтиёзли нархларда тарқатилиши лозим бўлган кўмирни талон-торож қилиш ҳолати фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Самарқанд филиали “Зарафшон” кўмир омбори масъул шахслари аҳоли ва бюджет ташкилотларига имтиёзли нархларда тарқатиш учун ажратилган 21 тонна кўмирни бошқа шахсларга сотиш мақсадида фуқаро У.Н.га тегишли юк автомашинасида Ургут туманига олиб келган вақтида ушланган.

Шунингдек, терговга қадар текширувда ушбу омбор мудири М.Б. ва бошқалар умумий баҳоси 915,7 млн. сўмлик жами 1765 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:55. Ўқилди: 280 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!