Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди

Имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Б.” ишлаб чиқариш кооперативи раҳбари Т.П. (муқаддам ЖКнинг 167, 209-моддалари билан судланган) ва бошқалар ўзаро тил бириктириб 172 гектар лалми ер майдонда узумзор ташкил ташкил қилиш учун 47,6 минг дона бетон устунларни етказиб бермасдан жами 1,4 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “T.s.” МЧЖга ажратилган 240 минг АҚШ доллари кредит эвазига харид қилинган мебель жиҳозлари ишлаб чиқариш ускуналарини МЧЖ раҳбари Э.С. бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағини қайтармасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 15:45 30.01.2023. Ўқилди: 1509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!